English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон банки иштирокида 7 та олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот лаборатория жиҳозлари билан янгиланмоқда
09:44 / 2022-12-01

Ўзбекистон Миллий университетида “Замонавий тадқиқот лабораториясининг таълим сифатига таъсири” мавзусида миллий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари   Раҳимжон Ҳакимов илмий фаолият ва таълим сифатини ошириш, замонавий илмий-тадқиқот лабораторияларидан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.  

Шунингдек, Жаҳон банкининг “Олий таълим тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида иштирок этаётган 7 та олий таълим муассасасининг тегишли масъуллари лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот қилдилар.  

Миллий семинарда олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва саноат корхоналари ходимларининг ташкил этилган замонавий илмий-тадқиқот лабораторияларидан хабардорлигини ошириш, илмий тадқиқот ишларида учрайдиган муаммоларни ҳал этиш бўйича фикр алмашилди.  

Айтиш керакки, ушбу лойиҳа доирасида замонавий муассасалараро илмий лабораториялар яратиш учун умумий қиймати 11,7 миллион АҚШ доллари бўлган 7 та шартнома имзоланган.  

Ҳозирда ушбу ҳужжатлар асосида Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат архитектура-қурилиш институти, Тошкент давлат транспорт университетига илмий-тадқиқот лаборатория жиҳозлари етказилиб, монтаж, эксплуатация ишлари якунланган.  

 

ЎзА