English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга Рамазон туҳфаси топширилди
19:15 / 2022-05-01

Самарқанд вилоятининг Рамазон ҳайити ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати Нукус туманида ўтказилган мурувват тадбирлари якунланди.

Тадбир якунида тумандаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"да турувчи 400 нафар фуқарога вилоят ҳокимлиги томонидан газ плита ва электр печлар топширилди. 

 

- Ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирамиз,- дейди Ақманғит посёлкасида яшовчи Замира Якубова.- Ҳайит аёмини хонадонимизда янада кўтаринки кайфиятда нишонлашимизга замин яратишди. Элимизнинг ҳамжиҳатлигига кўз тегмасин. Ушбу хайрли ишга бош қўшганларнинг ишларини Яратганнинг ўзи баракали қилсин.

Йиғилганлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, концерт дастури намойиш этилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА