English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларининг муомалага киритилиши олди олинди
13:15 / 2023-03-12

“Х.С.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Х.К. “Қўштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги корхонага қарашли бинода яширин цех ташкил этган.

Мазкур цехда истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Оққўрғон тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда  аниқланди.

Ушбу бинодан жами 110 миллион сўмлик 4,5 минг литр ёғ, 11 минг кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.  

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.М. “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этгани аниқланди.  

Бу цехда ҳам истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.  

Ушбу хонадондан жами 18,7 миллион сўмлик 705 литр ёғ, 112 кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.  

Департамент ҳамда ДХХнинг Оққўрғон тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Д.К. “Толовул” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонида яширин цех ташкил этгани фош этилди. Истеъмолга яроқсиз 17,5 миллион сўмлик 1,2 минг кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.  

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар  М.О. ва Б.А “Уймовут” ҳамда “Тутзор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги биноларда яширин цехда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётгани аниқланиб, жами 13,4 миллион сўмлик 245 литр ёғ, 172 кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси ва 186-2-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА