Истанбулда Украина, АҚШ ва Туркия вакиллари учрашди

Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак Анқарада АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ва Туркия Президенти матбуот котиби Иброҳим Калин билан Украина армиясини қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Украина давлат раҳбари девони сайтида маълум қилинди.
“Суҳбатдошлар Украина армиясига ёрдамни давом эттириш, Украина мудофаа кучларининг ҳозирги устувор эҳтиёжини баҳолаш, ёрдамни зудлик билан кўрсатиш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар. Учрашув иштирокчилари ҳозирги вазиятга, Россиянинг сўнгги ҳаракатларига жавоб бериш чораларини мувофиқлаштириш масаласини ҳам кўриб чиқдилар”, дейилади хабарда.
Ермак Киевнинг НАТОга аъзо бўлиб киришига қадар Украина халқаро хавфсизлик кафолатларини олиши зарурлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, у “Салливан ва Калинга Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдумга нисбатан “кескин муносабат билдириш муҳимлиги” ҳақида гапирган.
ЎзА