English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иссиқхонада банан етиштириб, мўмай даромад топаётган тадбиркор
10:29 / 2022-09-26

Мевалар ичида бананни хуш кўрмайдиган инсон бўлмаса керак. Банан нафақат мазали меъва, шу билан бирга, соғлиқ учун кони фойда. Банан қондаги глюкоза миқдорини соғлом сақлашга, ошқозон кислотасини зарарсизлантиришга ёрдам беради, қувватни оширади.

Шифокорларнинг таъкидлашича, бананда онкологик касалликларнинг, ўсимта некрози омилининг олдини олишга ёрдам берувчи муайян оқсил мавжуд.

Маълумотларга кўра, сайёрамизда ҳар йили 115 миллион тоннага яқин банан етиштирилади. Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Филиппин, Эквадор сингари давлатлар ушбу мева экспорти орқали жуда катта даромад олади.

Ўзбекистонда ҳам мазкур мевани етиштириш йўлга қўйилган. Хусусан, Тошкент вилояти Қибрай туманида оилавий тадбиркорлар томонидан етиштирилмоқда.

Ўз боғида 1000дан ортиқ банан етиштираётган оилавий тадбиркор тажрибаси билан танишамиз.

– Ўзбекистон шароитида банан етиштириш қулай ҳисобланади, – дейди Тошкент вилояти Қибрай туманидаги оилавий тадбиркор Улуғбек Каримов. – Оиламиз билан иссиқхонада банан етиштирамиз. Банан иқлимимизга мослаштирилган. Шуни ҳам айтиш ўринли, банан иссиқсевар мева, совуққа чидамсиз. Шу боис, банан етиштиришда ҳарорат 10дан тушиши керак эмас. Шунда яхши ҳосил беради. Банан кўчатлари шахмат қилиб экилади. Бу мева дарахти сувни жуда яхши кўради. Банан хазина. Энг қизиқ томони шундаки, бу мевали дарахт ҳеч қандай фасл танламайди. Етти йилдан буён банан етиштириш билан шуғулланамиз. 10 сотих ерда 1000дан ортиқ банан дарахти бор. Бир йилда 4-5 марта ҳосил оламиз.

Мутахассисларнинг айтишича, банан дарахти бир йилда ҳосилга киради. Бир йилда банан дарахти яхши парвариш қилинса, тўрт марта ҳосил беради. Бир туп дарахт 300 донагача, яъни 60 килограммгача мева тугади. Ушбу мевали дарахтнинг баландлиги 15 метргача етади. 


 

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА