English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ипак йўли” туризм халқаро университети Ўзбекистонда биринчи бўлиб TRIPLE DEGREE дастурини жорий қилди
11:06 / 2019-10-31

Куни кеча Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда қатнашган “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг ривожлантириш ва стратегик масалалар бўйича биринчи проректори А.Акбаров Малайзиянинг Путра университети билан ҳамкорликда қўшма IT (ахборот технологиялари) факультети ташкил қилиш тўғрисида келишув имзолади.

Шунингдек, Осиёнинг етакчи олий таълим муассасаси саналмиш Silkway International University (Қозоғистон), Middle East University (Иордания) ва University Putra Malaysia (Малайзия) университетлари билан ҳамкорликдаги TRIPLE DEGREE дастури тасдиқланди.

Ушбу келишув “Ипак йўли” туризм халқаро университети талабаларига тўрт йил ичида биратўла учта бакалавр дипломи ва маълум мутахассислик бўйича профессионал сертификат олиш имконини беради, деб хабар бермоқда университет ахборот хизмати.