English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон шаъни ва қадр-қимматига эътибор жамият шарафини улуғлайди
19:02 / 2023-12-07

Конституциямиз қабул қилинган кун арафасида жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ маҳкумлар афв этилди.

Давлатимиз раҳбари кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар маҳкумни афв этди. Уларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 23 нафарини аёллар, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 88 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар ташкил этади. 

Умри давомида инсон турли синовларга дуч келади. Баъзан билиб, баъзан билмай хатога йўл қўяди. Айниқса, соддадил ёшлар турли макр ва ҳийлаларга алданиб қолади. Пешона деворга бориб текканда эса кеч бўлади. 

Инсонпарварлик кечиримлиликдир. Мазкур фазилат халқимизга, ижтимоий ҳаётимизга хослиги билан ажралиб туради. Кейинги йилларда катта сиёсий ирода билан амалга оширилган ислоҳотлар бу фазилат қадру қимматини янада оширди. Янгиланган Конституцияга мувофиқ, қатъий амал қила бошлаган инсон қадр-қимматини жойига қўйиш ижтимоий ҳаётнинг туб моҳиятига айланмоқда, юқоридаги каби вазмин, синовталаб, таҳлилталаб ҳолатларга ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда. Мамлакатимизда афв этиш институти такомиллашиб боряпти. Жазони ўташ мобайнида чин дилдан пушаймон бўлиб, қилмишидан ҳижолатда қолган, тавбалар қилиб, ҳаёт йўлини тўғри белгилашга астойдил бел боғлаган маҳкумлар афв этилиб, ҳар йилги айём ва байрамларда минглаб оилаларга қувонч ва ҳаловат тортиқ этилмоқда. 

Афв этиш фармонида айни вақтда афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларни қўллаб-қувватлаш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди. Бу борада биз депутат ва сенаторлар ҳам четда туролмаймиз. Маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда афв этилган шахсларни қўллаб-қувватлаш доирасида жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали Президент фармони ижросини таъминлашда фаол бўламиз. 

Маҳмуджон Парпиев, 

Олий Мажлис Сенати аъзоси