Имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот тумани бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Жумладан “H. A.” нодавлат таълим муассасининг ўқитувчиси У.И. фуқаро У.Г.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида имтиҳондан ўтказиб қуйиш эвазига 7,5 миллион сўм талаб қилади. У ушбу пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА