English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иккита тижорат банкига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди
11:38 / 2024-10-03

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг сентябрь ойида 21 та масала кўрилган ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинган.

Хусусан, регулятор томонидан ўтказилган ўрганиш ва текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликлар учун 2 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.  

Шунингдек, барча тижорат банклари Кредит ахборотининг давлат реестрига кредит ахбороти тўғрисидаги маълумотларни кечикиб ёки нотўғри тақдим қилгани сабабли чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА