English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳужжатларда кўрсатилмаган матолар фош этилди
13:54 / 2024-08-08

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости орқали юк автотранспорт воситасида юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинаётган юклар терминал ҳудудида божхона кўригидан ўтказилди.

Ташкилотнинг ишончли вакили ҳамда холислар иштирокида ўтказилган божхона кўриги давомида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, дастлабки ҳисобларга кўра қиймати 366 миллион сўмлик 3 хил турдаги 408 ўрамда матолар борлиги аниқланди.  

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.  

Ш.Маматуропова, ЎзА