English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқшунослар “Заковат”да беллашди
21:36 / 2022-11-23

Юртимизда барча корхона ва ташкилот ходимларини ҳар томонлама билимли, етук кадр бўлиб шаклланишига эътибор қаратилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Бу борада Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан ҳам тизим ходимларининг истеъдодини рўёбга чиқариши учун зарур шароитлар яратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрамининг 30 йиллиги олдидан турли спорт мусобақалари, китобхонлик, заковат ўйинлари ҳамда турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, вилоят адлия идоралари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди. Унда вилоят адлия бошқармаси, давлат хизматлари марказлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, адлия бўлимлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва Наманган юридик техникуми ходимларидан иборат олтита жамоа ғолиблик учун беллашди.

“Заковат” интеллектуал ўйини давомида ходимларнинг ҳуқуқ, география, тарих ва бошқа соҳалардаги билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди. Муросасиз кечган билимлар беллашувида Наманган юридик техникуми жамоаси ғолиб деб топилди. Иккинчи ўринни вилоят адлия бошқармаси жамоаси қўлга киритди. Фахрли учинчи ўринни шаҳар, туман адлия бўлимлари ходимларидан сараланган “Aдлия бўлимлари” жамоаси эгаллади.

Ақлий тафаккурга бой танлов якунида, ғолиб ва совриндор жамоалар, билимдон ходимларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.