English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга ўзгартиришлар киритилади
15:07 / 2023-12-05

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ҳукуматнинг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш амалиётини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади. 

Мазкур қарор, унда кўзда тутилган ўзгартиришлар мамлакатимизда интизомли солиқ тўловчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инсон омили таъсирини чеклаш орқали қўшилган қиймат солиғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, солиқ солишни соддалаштириш ва солиқ юкини камайтириш, шу билан бирга, солиқ хавфи юқори даражада бўлган контрагентлар билан операцияларни (битимларни) амалга оширишни чеклашда қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини соддалаштириш имконини беради.

ЎзА