English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар доимо эъзозда
18:28 / 2023-03-03

Гулистон шаҳрида "Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги" доирасида вилоят ИИБ ҳамда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида “Тўмарис издошларининг оналарга эҳтироми" тадбири ташкил этилди.

Унда туман-шаҳарлар маҳалла хотин-қизлар фаоллари, ички ишлар тизимидаги хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари вакиллари, пробация ҳисобида турган аёллар, ИИВ Академик лицейи ўқувчилари ва “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳларининг аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар хизмати профилактикаси хизмати бошлиғи, полковник Бахтиёр Бердиалиев хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, аёлларнинг жиноят қурбонига айланиши ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида махсус дастурий тизимни ишга тушириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида гапириб ўтди.

Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоева бугунги кунда хотин-қизларга яратилган қулайлик ва имтиёзлардан ўринли фойдаланаётган аёллар сафи кенгайиб бораётганлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан тизимли ишлар амалга оширилаётгани бўйича маълумот берди.  

– Бугунги кунда мамлакатимиздаги турли таълим муассасаларида тўлов шартнома асосида таҳсил олаётган 126 нафар хотин-қизларнинг шартнома пуллари тўлаб берилмоқда, – деди вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоева. – 2022-23 ўқув йилида олий таълим олиш бўйича хотин-қизларга яратилаётган имтиёз ва енгилликлардан фойдаланаётган сирдарёлик хотин-қизлар сони 58 нафарга ортди.  

Вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Гулноза Мирзабекова Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги қарорга асосан 4 нафар қизлар ушбу гуруҳга қабул қилинганлигини билдирди.

Шунингдек, муқаддам судланган пробация ҳисобидаги ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларнинг бандлигини таъминлашда намуна кўрсатаётган ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва тадбиркор аёлларга вилоят ИИБ томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА