English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий тилларни ўрганиш осонлашди
18:59 / 2023-08-21

Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ёшларнинг чет тилларини мустақил, осон, қулай ва ортиқча харажатларсиз ўрганишига ёрдам бериш мақсадида йўлга қўйилган “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси қисқа муддат ичида минглаб ёшларни жамлади ва ўзининг ижобий натижаларини бера бошлади.

Шу муносабат билан Қарши шаҳрида жойлашган “IT city academy” марказида “Ибрат фарзандлари” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот давомида вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи мазкур лойиҳанинг асосий мақсадлари ҳамда вазифа ва ютуқлари ҳақида батафсил маълумот берди.  

Тақдимотда бугунги кунда минглаб ёшларга чет тилларни ўрганишда кўмак бериб келаётган “Global Education” ўқув маркази директори ва рақамли технологияларга асослашган “Open web academy”, “IT city academy” ўқув марказлари раҳбарлари ҳам иштирок этиб, “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси ёшларнинг чет тилларини тез ва осон ўрганишида жуда қулай ва аҳамиятли лойиҳа эканини таъкидлади.  

Тадбир давомида “Ибрат фарзандлари” лойиҳасининг иловасидан фойдаланиб, тил ўрганаётган иштирокчиларнинг билим даражаларини билиш учун саволлар берилиб, тўғри жавоб берган иштирокчиларга эсдалик совғалари улашилди.  

Маълумот ўрнида, “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси орқали инглиз, немис, рус, турк, испан, корейс, ўзбек (хорижликлар учун) жами 12 та хорижий тилларни ўрганиш мумкин. 

Ўлмас Баротов, ЎзА