Хонадонлар кузатуви аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади
Фарғона вилояти маҳаллаларида аслида статистика идораларининг ходимлари бўлган “кузатувчи”лар уйма-уй юришибди. Улар сизнинг ҳам эшигингизни қоқишса, ташвишланманг. Мамлакат аҳолиси фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган аниқ, манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун маълумотлар тўпланмоқда, холос.
Кузатув жараёнида юртимизда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг аҳоли турмуш даражасига таъсири ўрганилмоқда. Фуқаролардан олинган маълумот жойидаёқ “кузатувчи”лар томонидан уларга берилган планшет орқали марказий ахборот “қозони”га ташланмоқда.
Шу кунларда Фарғона вилояти статистика бошқармасининг мутахассислари Бағдод тумани “Қоровултепа” МФЙдаги хонадонларда бўлиб, кузатув ишларини олиб боришяпти.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА мухбири