English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хон атлас миллийлик тимсоли
14:01 / 2022-10-02

Атлас ва адрас ёрқин ранглари, такрорланмас нақшлари билан кишига хуш кайфият бағишлайди. Миллий матоларимизнинг мухлислари бугун бутун дунёда топилади. Ушбу жиҳатлар 28-29 сентябрь кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган “Хон атлас” фестивалида ҳам ўз ифодасини топди.

“Ўзмиллийбанк” АЖ ходимлари замонавий банк ходими тасвирини яратишда миллийлик элементларини қўшиш ғоясини мамнуният билан қўллаб-қувватлади. Ушбу икки кун давомида банк ходимининг қатъий кийиниш қоидалари миллий атлас ва адрас либослари элементлари билан уйғунлаштирилди. Бу эса ўз навбатида ходимлар қиёфасига жозиба ва миллий мероси билан фахрланиш ҳиссини уйғотди. Кийимларга ёрқин рангларни киритиш байрамга дахлдорликнинг ўзига хос муҳитини яратди, буни банк ходимлари ва мижозлари алоҳида таъкидлади. 

– Банкка кириб келишим билан кўзим қувнади, – дейди банк мижози Гулҳаё Иззатуллаева. – Соҳа ходимларининг миллий либоси ҳавасим ва ифтихоримни оширди. Бу каби фестивалларнинг ташкил этилиши ўсиб келаётган ёш авлод қалбида миллий қадрият, анъана ва урф одатларимизга нисбатан ҳурмати ошиши билан ҳам аҳамиятлидир.  “Хон атлас” миллий либослар фестивали “Ўзмиллийбанк” АЖ нинг вилоятлардаги ҳар бир банк филиалида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. 


Нилуфар Бозорова,  
Даврон Эрназаров (сурат), ЎзА