English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг “CNCEC” компанияси Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтирмоқчи
11:46 / 2022-11-04

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо 2021 йил 7,4 миллиард доллар ўсиб, жорий йил январь-сентябрь ойларида 6,8 миллиард долларга етган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевнинг Хитой Миллий кимё-муҳандислик корпорацияси партия қўмитаси котиби ўринбосари, бош директори ва бошқарув кенгаши аъзоси Вен Ган билан учрашувида айтиб ўтилди.

Мулоқот давомида Хитой корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда ҳар икки мамлакатда ишлаб чиқариш ва экспорт фаолиятини амалга ошириш, жумладан, хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароит яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, инвестиция ва замонавий технологияни жалб қилиш соҳасида икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантиришнинг ўсиб борувчи хусусиятини алоҳида эътироф этиш керак.

Нефт-газ, кимё саноати, қурилиш моллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат лойиҳаларини йўлга қўйиш, ўз навбатида, Ўзбекистон иқтисодиётини технологик жиҳатдан модернизация қилиш ва диверсификациялашни жадаллаштиришга ёрдам беради.

Суҳбат чоғида корпорациянинг "яшил" энергетика, транспорт, инфратузилмавий ривожланиш ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларда иштирок этиш истиқболи кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар жорий келишувларни ҳаётга татбиқ этиш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини топиш бўйича ишни давом эттириш зарурлиги маъқулланди.

ЎзА