English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой ва Ўзбекистон божхона хизмати вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
18:55 / 2023-06-07

Хитой Халқ Республикасининг Шанхай божхона коллежида Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ходимлари учун “Божхона маъмурчилиги” бўйича ўқув курслари ташкил этилди.

Ўқув курси бошланиши муносабати билан ўтказилган тадбирда  Шанхай божхона коллежи проректори, коллеж вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий божхона бошқармалари, Божхона институти ва Миллий кинология маркази масъул ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон божхона хизматини рақамлаштириш, замонавий технологияларни татбиқ этиш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўрсатилаётган электрон хизматлар соҳасида эришилган ютуқлар эътироф этилди. Мазкур “Божхона маъмурчилиги” бўйича ўқув курси давомида олинадиган Хитой тажрибаси Ўзбекистон Республикаси божхона органлари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар учун ҳам бирдек манфаатли бўлиши таъкидланди.

Тадбир сўнггида Хитой ва Ўзбекистон божхона хизмати вакиллари томонидан мавжуд ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида доимий тажриба алмашиш ҳамда ўзаро ташрифларни тизимли йўлга қўйиш таклифи илгари сурилди.

Ш. Маматуропова, ЎзА