Хитой Олий маслаҳат органининг 1-сессияси якунланди
Кеча Пекинда жамиятдаги ишбилармонлар, илм-фан соҳасидаги, жамоатчилик асосида фаолият юритадиган ва сиёсий ташкилотлар вакилларидан иборат Хитой Халқ Маслаҳат кенгаши қўмитасининг 14-чақириқ 1-сессияси ўз ишини якунлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Хитой Раиси Си Цзиньпин иштирок этган сўнгги сессия ишида делегатлар мазкур органнинг иш услуби, давлат маслаҳатчиларининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасидаги кейинги ислоҳот ва ўзгаришларга оид таклифларини кўриб чиқиш бўйича бир қанча қарорлар қабул қилдилар.
Таъкидланганидек, ХХР янги даврда Си Цзиньпин олиб борган маҳаллий хусусиятга эга социализм ғоясига мос сиёсатни давом эттиради. Муваффақиятли ривожланишга кўмаклашиш, давлат тизимини шакллантириш механизмини кучайтириш ҳам муҳим.
Эслатиб ўтамиз, 4-11 март кунлари бўлиб ўтган сессияда 2 100 делегат қатнашди.
ЎзА