Ҳисоб-китоб сунъий равишда камайтирилиши оқибатида тизимга 1,8 миллиард сўм зарар етказилган

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан Тойлоқ туман электр таъминоти корхонасида истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланишдаги қоидаларга риоя этилиши юзасидан текширув ўтказилди.
Унга кўра, тумандаги “О.Э” МЧЖ томонидан фойдаланилган электр энергиясининг ҳисоб-китоб ишлари сунъий равишда камайтирилган ҳолда ҳисоботлар электр таъминоти корхонасига тақдим этилгани аниқланди. Бунинг натижасида электр таъминоти корхонаси манфаатларига жами 1,8 миллиард сўм зарар етказилгани маълум бўлди.
Қоидабузар МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
ЎзА