English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХХР: Ҳеч ким Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслиги керак
10:25 / 2023-09-30

Афғонистон миллий шарт-шароитига мувофиқ, мустақил ички сиёсат олиб бориши керак. Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Юэ Сяоюн баёноти шу мазмунда.

“Тинчлик, барқарорлик ва қайта тиклаш жараёнида Афғонистоннинг ички ишига хориж аралашувисиз, халқаро конструктив минтақавий ҳамкорлик зарур, деб ҳисоблаймиз, бу жуда муҳим”, деди у.

Хитойлик дипломат фикрича, халқаро ҳамжамият инсон, хусусан, аёллар ҳуқуқи ҳамда Афғонистонда инклюзив ҳукумат яратишни муҳокама қилмоқда.

– Муаммолар ҳақида гапирар эканмиз, муҳими, суверен ва мустақил давлатнинг ички ишига ҳеч ким аралашмаслиги керак, – дея таъкидлади у. –Инклюзивлик ва инсон ҳуқуқи масаласини суверен ҳукумат ва суверен давлатнинг ўзи ҳал этмоғи лозим.

Юэ Сяоюн қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият тенг ҳуқуқ ва ҳурмат асосида Кобул билан бошқарув тажрибасини ўртоқлашиши ҳамда миллий шартларга асосан модернизация йўлини танлашида Афғонистонни қўллаб-қувватламоғи лозим.