English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳаж” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди
18:29 / 2023-06-07

Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг муқаддас “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига боришлари учун кенг имкониятлар яратилгани боис, ушбу мақсадда Саудия Арабистони Подшоҳлигига борувчилар сони йилдан йилга ортиб бормоқда.

Лекин, жорий йилги “Ҳаж” мавсуми арафасида айрим шахслар томонидан фуқароларимизни “Ҳаж” сафарига юбориш билан боғлиқ асоссиз таклифлар ҳам билдирилмоқда.

Афсуски, бундай таклифлар орқали Саудия Арабистонига борувчи ватандошларимиз сарсон-саргардон бўлишлари мумкин.

Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари Я.М. ўзганинг ишончига кириб, уни ва танишини “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи бошқа бир туристик фирма ходими А.Т. эса Қўштепа туманида яшовчи фуқарога “Ҳаж 2023” визаси расмийлаштириб, “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига талаб қилинган 10 минг АҚШ долларидан 4 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.

Бувайда туманида кузатилган ҳолатда Андижон шаҳридаги туристик фирма вакили М.Ж. Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаронинг онасига “Ҳаж 2023” визаси расмийлаштириб, “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига талаб қилинган 8500 АҚШ долларидан 3 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА