English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаётингиз ўз қўлингизда...
13:53 / 2023-03-13

Бухоро вилояти Когон шаҳрида “Хавфсиз ҳаёт” шиори остида веломарафон бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлардан иборат спорт ихлосмандлари қатнашди.

– Марафонни ўтказишдан асосий мақсад фуқароларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, кенг жамоатчилик ўртасида спортни оммалаштиришдан иборат, – дейди Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи, капитан Улуғбек Шукурлаев. – Шунингдек, велосипедда ҳаракатланганда нималарга эътибор бериш кераклиги алоҳида тушунтирилди. Тадбир барча ёшдагиларни жисмоний тарбия билан шуғулланиш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзи пойдеворини шакллантириш учун хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

Когон шаҳрида хизматга жалб қилинган йўл-патрул хизмати инспекторлари томонидан жойларда хусусан, маҳаллалар, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, йўлларда содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларининг сабабларини таҳлил этиш, пиёдалар иштирокида нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида тарғибот учрашувлари, тушунтириш ишлари мунтазам равишда олиб борилади. Навбатдаги ана шундай тарғибот тадбирлари  Когон шаҳрида ўтказилди. Ҳайдовчи ва пиёдаларни огоҳликка чақириш мақсадида Когон шаҳридан ўтувчи халқаро ва давлат аҳамиятидаги атомобиль  йўлларда автокарвон ташкил этилди. Бунда йўл транспорт ҳодисасига учраган автотранспорт воситаси эвакуаторга юкланиб кўчалар бўйлаб олиб ўтилди. Йўл ҳаракати иштирокчилари ҳушёрликка чақирилди.

Бундан ташқари, ходимлар томонидан шаҳардаги “Истиқлол” маҳалла фуақролар йиғинида ҳам мазкур тадбирлар давом эттирилиб ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларга буклет ва эслатмалар тарқатилди.

Албатта бу каби тарғибот тадбирлари ҳайдовчилар ва пиёдаларни бироз бўлсада ҳушёрликка чақириш, содир бўлиши мумкин бўлган аянчли аварияларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.  Профилактик тадбирлар давомида инспекторлар томонидан пиёдаларга йўлни кесиб ўтаётганда, велосипед бошқараётганда қандай қоидаларга амал қилиш лозимлиги, йўл белгилари ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини чуқур ўрганиб бориш зарурлиги хусусида тушунтиришлар берилди.

 

Зариф Комилов, ЎзА