English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар соҳанинг ўз устози, ўз устаси бор (+видео)
09:11 / 2023-09-30

Ҳалқимизда “Устоз отангдек улуғ” деган мақол бор. Бу мақол қадим қадриятларимиз таъсирида яралган. Устозлик мақомига эришмоқ, жамият учун фойдали авлодни камолга етказмоқ айнан шу устозлар зимммасидаги буюк вазифа. Эътиборлиси шуки, дунёдаги кам сонли давлатлардагина ўқитувчи ва мураббийлар куни давлат миқёсида нишонланади.

Бизнинг мамлакатимизда ҳам ҳар йили 1 октябрь санаси “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинади. Буларнинг барчаси зиёкор устозларга бўлган юксак эътибор, машаққатли меҳнатларининг чин маънодаги эътирофидир.

Ҳозир сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган қаҳрамонимиз ҳам илм этагини маҳкам тутган забардаст олим, бугунги кунда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор Самихон Аширбоев нафақат ўзбек тилшунослиги, балки туркология ривожи учун ҳам муносиб ҳисса қўшган инсон, ўзбек шевашунослиги бўйича етук мутахассис, бир сўз билан айтганда, ўзбек тили таълими жонкуяридир.

- Ўқитувчилик ҳам шарафли, ҳам машаққатли касблардан бири, -дейди устоз Самихон Аширбоев. –Бугун ўқитувчилар нуфузини оширишга қаратилган ишларни жуда катта мамнуният билан қарши олмоқдамиз. Эътиборга яраша ишлаш, етук кадрларни тайёрлаш йўлида астойдил меҳнат қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча устоз ва мураббийларни байрам билан қутлаб қоламан.

Ушбу кўрсатувни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YdRE15M3Azw" title="Ҳар соҳанинг ўз устози, ўз устаси бор" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ўткир Мирзо, Дониёр Ёқуб (видео), ЎзА