English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони топширилди
20:34 / 2022-08-13

Самарқандда "Халқлар дўстлиги" нишони билан тақдирланган бир гуруҳ юртдошларимизга мукофот топшириш маросими ўтказилди.

Турли миллат ва элатга мансуб фидойи ҳамюртларимиз, миллий-маданий марказлар фаоллари иштирок этган
тадбирда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, вилоят ҳокимлиги масъуллари юксак мукофотга сазовор бўлганларни самимий табриклади. Юртимиз аҳолисининг миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, тенг ҳуқуқли фуқаро сифатида қонуний манфаатлари таъминланаётгани, миллатлараро дўстлик ва ўзаро бағрикенгликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Самарали ва фидокорона меҳнатлари учун давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий-маданий марказлар вакилларига “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони тантанали топширилди.

– Мукофот мени руҳлантирди, – деди “Полонез” поляк маданият маркази раиси ўринбосари Наталья Татаренко. – Сабаби, миллати, элатидан қатъи назар, ҳар бир инсон борки, ўзини ягона оилада, ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликда яшаб, Ўзбекистонни ўз Ватани, деб ҳисоблайди. Шулар қаторида поляклар ҳам юртимиз ривожига дахлдорлик ҳисси билан яшамоқда. Самарқанд шаҳридаги “Дўстлик уйи”да жойлашган марказимизда ўз қадрият ва анъаналаримизни тарғиб этиш, байрамларимизни нишонлаш учун барча шароит яратилганлигидан мамнунмиз.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА