English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кузатувчилар Сурхондарёда
08:32 / 2024-10-04

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларини кузатиш учун мамлакатимизга келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ДИИҲБ) узоқ муддатли кузатувчилари Хайнек Кристиан Оливер (Австрия) ҳамда Эрдэнэбат Цэнгэл (Монголия) Сурхондарё вилоятида бўлиб, сайловга кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишмоқда.

Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зебунисо Алимардонова билан учрашувда меҳмонларга янгиланган сайлов қонунчилиги асосида ташкил этилаётган муҳим сиёсий кампаниянинг ўзига хос хусусиятлари, сайловга ҳозирлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.  

Учрашувда халқаро кузатувчилар сайлов участкаларида овоз бериш учун кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари, сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитиш, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун яратилган шароитлар ва бошқа масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.  

Ўзаро мулоқот чоғида меҳмонлар вилоятда сайловларга кўрилаётган тайёргарлик ишларини муносиб баҳолади.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири