
Навоий шаҳридаги 8-Болалар мусиқа ва санъат мактабида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Дастлаб тадбирда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар ўз иқтидорини намойиш этишлари учун барча шароит яратилганлиги, алоҳида ютуқларга эришаётган иқтидорли қизлар қўллаб-қувватланаётганлиги таъкидланди.

Бу йил танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 332 нафар иқтидорли қизлар иштирок этди ва уларнинг 88 нафари вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов Низомида белгиланган меъёрлар асосида иштирокчи қизлар билан суҳбатлар ўтказилди ва уларнинг 14 нафарига республика босқичида иштирок этиш учун тавсия берилди.

Бугунги кунда вилоятда 29 нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари бўлиб, улар юртимизнинг турли ташкилот ва корхоналарида самарали меҳнат қилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА.