Гиёҳвандлик воситасини яширинча олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан хориж фуқароси “Body sсaner” қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс 8 дона ўрамдаги 376,5 гр. “опий” гиёҳвандлик воситасини яширинча, юртимизга олиб кирмоқчи бўлгани аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ш.Маматуропова, ЎзА