English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германиялик талабалар ОКМКда ўқув амалиётини ўтайди
14:17 / 2023-07-22

Германиянинг бир қатор компаниялари ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати ўртасида бир неча йўналишларда ҳамкорлик ўрнатилган.

Жумладан, Фрайберг техника университети Кончилик академияси билан ҳамкорликда таълим ва мутахассисларни тайёрлаш бўйича самарали ишлар олиб бориляпти.

Ана шу ҳамкорлик алоқалари доирасида бугун Фрайберг техника университети Кончилик академияси Тоғ-кон институтининг директори, профессор Карстен Дребенштедт бошчилигидаги бир гуруҳ профессор ва аспирант, талабалардан иборат делегация ОКМКга ташриф буюрди.

ОКМК раҳбарияти ва меҳмонлар ўртасида ташкил этилган учрашувда яқин истиқболдаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилди. Немис делегацияси 10 кун давомида комбинатда бўлади.

Ташриф давомида олийгоҳ профессорлари комбинат таркибий бўлинмалари ва ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган технологиялар билан танишади. Бундан ташқари, олийгоҳ талабалари комбинатнинг Ковулди кони, Қалмоққир ва  Ангрен кон бошқармалари, Мис эритиш заводи, Мис бойитиш фабрикаси, Рух заводи, Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий бирлашмаси, Марказий таъмирлаш механика заводи каби бўлинмаларда ўқув амалиётини ўтайди.

 

ОКМК ахборот хизмати,

ЎзА