English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Францияда пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди
11:01 / 2023-02-08

Париж полицияси пенсия ислоҳотига қарши намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди, деб хабар берди “TAСС” агентлиги.

Тартибсизликлар сешанба куни кечқурун Бастилия майдони яқинида содир этилган. Юзларини ниқоб билан ёпиб олган ёшлар полиция ходимларига шиша, тошлар отишган. Бунга жавобан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кўздан ёш оқизувчи газ пуркашган. Полиция радикал намойишчиларни майдондан четлаштирган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 17 киши ҳибсга олинган.

“Умумий меҳнат конфедерацияси” касаба уюшмаси берган маълумотга биноан, Париждаги намойишда 400 мингдан ортиқ киши қатнашган.  

Шу куни  Гавр, Лион, Марсел, Тулуза ва бошқа шаҳарларда норозилик акциялари ўтказилган.

Франция ҳукумати пенсия ислоҳоти муносабати билан 2030 йилга келиб, нафақахўрлар ёшини 62 ёшдан 64 ёшга чиқариш таклифини киритган.  

ЎзА