ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Қўштепа туманида деҳқон ва фермерлар ҳамда уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида дастлаб Фарғона тумани Чимён қишлоғида, кейинчалик Олтиариқ, Ўзбекистон туманларида тиббий кўриклар ташкил этилди.
Қўштепа туманида давом этган акция туман марказидаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилди.
[gallery-10484]
Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг фтизиатр, кардиолог, психиатр, ЛОР, терапевт, педиатр каби тор доирадаги мутахассислари томонидан ҳудуддаги фермер хўжаликларининг 2 минг 300 дан зиёд ходимлари ва уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди.
– Тиббий кўрик жараёнларига ЭКГ, УТТ ва лаборатория шифокорлари ҳам жалб этилди, - дейди Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази директори Одилжон Умаров. – Айниқса, кекса ёшдагилар, ҳомиладорлар ҳамда артериал гипертония, юрак қон-томир, қандли диабет, хавфли ўсмалар, сурункали буйрак ва жигар касалликлари мавжуд бўлган фуқаролар саломатлигига эътибор қаратилди.
Касаллиги аниқланган фуқаролар 120 турдаги бепул дори-дармонлар билан таъминланди ҳамда стационар даволаниш учун тавсия этилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА