English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада чилги ҳосилнинг чўғи баланд
12:50 / 2023-05-16

Миришкор бободеҳқонлар йил давомида олинадиган ҳосил чўғини чилги ҳосил – пилла хирмони билан боғлашади. Бу йилги мавсумда “кумуш тола” мўл-кўллигидан фарғоналиклар мамнун. Айни кунларда Фарғона вилоятида пилла йиғим-терими қизғин давом этмоқда.

Дастлабки пиллани қабул қилиш маросими катта тадбирга айланди. Тошлоқ туманида жойлашган пиллани қабул қилиш пунктида бўлиб ўтган тадбирда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси биринчи ўринбосари М.Ҳакимов, вилоят ҳокими Х.Бозоровлар иштирок этди. Касаначилар хирмонига барака тиланиб, энг фаол пиллакорларга эсдалик совғалари улашилди. Мавсум олдидан дуолар қилинди, жонлиқ сўйилиб, эҳсон ошлари тарқатилди.  

Вилоятда жорий йилда 41 минг 187 қути ипак қурти боқилиб, ундан 2 минг 389 тонна ҳўл пилла ҳосили йиғиштириш режа қилинган. Бунинг учун 5 та пиллачилик кластерлари томонидан 412 та инкубатория хоналари жиҳозланди. 100 минг нафардан зиёд пилла боқувчилар билан шартномалар тузилиб, уларнинг бандлиги таъминланди. Ҳосилни қабул қилиш жойларида эса етиштирилган пилла учун тўлов тарози устида амалга оширилмоқда.  

М.Сулаймонов,  

ЎзА