English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона шаҳридаги Президент мактабида навбатдаги семинар-тренинглар бўлиб ўтди
12:36 / 2023-02-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан ташкил этилган “Замонавий мактаб лидерлар нигоҳида” мавзусида ўтказилаётган семинар-тренинглар замон билан ҳамнафас, жаҳон стандартларидан  хабардор, жамоасини бир мақсад атрофида бирлаштира оладиган ҳақиқий лидерларни  тайёрлашни мақсад қилган.

Фарғона вилоятида бугунги кунда 954 та умумтаълим мактаблари, 21 та Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар фаолият юритиб келмоқда. Республика бўйлаб бўлиб ўтаётган “Лидерлар ҳафталиги” лойиҳасида вилоятдаги барча мактабларнинг директорлари иштирок этмоқдалар.  

Мазкур лойиҳа, шунингдек, умумтаълим мактаблари директорлари учун узоқ муддатли стратегия ва устувор вазифаларни белгилаш, жамоада соғлом муҳит яратиш, самарали таълим тамойиллари ҳамда лидерлик кўникмаларини ривожлантиришни ҳам кўзда тутади.  

[gallery-10483]

Ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш, юксак салоҳиятли, кенг дунё қарашли этиб тарбиялаш, таълим сифатини оширишда мактаб фаолиятининг тизимли йўлга қўйилиши муҳим ўрин тутади. Таълим муассасаларида иш жараёнининг сифатли ташкил этилиши эса, аввало, раҳбарга боғлиқ. Демак, мактаб раҳбари қанчалик кўп замонавий билим, тажриба ва юқори лидерлик қобилияти эгаси бўлса, жамоада уюшқоқлик, касбга муҳаббат ва иштиёқ кучли бўлади. Бундай касбдошлар даврасига эга муассасаларда эса таълим сифати ошади.

Эътиборли жиҳати шундаки, лойиҳа раҳбар кадрларда лидерлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган биринчи ўқув-семинари ҳисобланади. Вилоятда семинар машғулотлари давом этмоқда.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА