
Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан турли тадбир ва учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Ургут туманидаги 85-умумтаълим мактабида ҳам ана шундай тадбири ташкил этилди. Унга тумандаги мактаблардан юз нафардан ортиқ энг фаол ўқитувчи ҳамда бир қатор фахрий устозлар таклиф этилди.

Таълим тизимига, педагогларга эътибор юқори бўлган жамиятда тараққиёт бўлади. Сўнгги йиллар мамлакатимизда ҳам шу соҳада ислоҳотлар жадаллашди. Хусусан, дарсликлар сифати яхшиланмоқда, педагогларни ортиқча қоғозбозликка ҳамда бошқа жараёнларга жалб қилиш ҳолатларига чек қўйилди. Жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузи ортди.

Ургут тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир доирасида тумандаги бир қатор фахрий ўқитувчиларнинг хонадонларига борилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга байрам олдидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларини топширилди.

Тадбирда бадиий саҳна кўриниш ҳамда концерт дастури намойиш этилди. Фаол ўқитувчи ва фахрий устозларга совғалар улашилди.
ЎзА