English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон янги қанотли ракетани намойиш қилди
12:15 / 2023-11-20

Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳаво-космик кучлари гипер товушли “Фаттоҳ-2” қанотли ракетасини намойиш қилди, деб ёзди давлатга қарашли “IRNA” ахборот агентлиги.

– Эроннинг олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳумайний Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси эришган ютуқлар кўргазмасига ташриф буюрганда гипер товушли “Фаттоҳ-2” қанотли ракета илк бор намойиш қилинди, – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, учоқнинг биринчи авлоди бошланғич ҳаракатни таъминлаш учун оддий ракета двигатели ҳамда ҳаракатни бошқариш учун турбореактив двигатель билан жиҳозланган.

Эроннинг 2022 йил ноябрда яратилган ва “Фаттоҳ” номини олган дастлабки гипер товушли баллистик ракетаси июль ойида бўлиб ўтган қуроллар кўргазмасида илк бор намойишга қўйилган эди. Маълумотга кўра, ракета 1 400 километр масофадаги нишонга зарба бера олади, душман ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучларига тутқич бермайди.

Шу тариқа Эрон гипер товушли ракетага эга дунёдаги тўртинчи мамлакатга айланди. Ҳозирча бундай қуролга Россия ва Хитой эга, АҚШда эса ушбу йўналиш синов жараёнида.