English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон парламенти аъзолари Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди
09:33 / 2022-07-14

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда юртимизда Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация аъзолари расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Бугун Эрон парламенти делегацияси аъзолари пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди.  

Меҳмонлар Ҳазрати Имом мажмуаси билан танишдилар. Шунингдек, улар “Усмон Қуръони” сақланаётган Мўйи муборак мадрасасида ҳам бўлдилар. Делегация аъзоларига Ҳазрати Имом мажмуасининг тарихи ва “Усмон Қуръони” ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.  

Бундан ташқари, делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказида ҳам бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишишди. 

Эрон парламенти аъзоларининг ташрифи давом этмоқда.

ЎзА