English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркин кураш: Навоий вилояти полвонлари Ўзбекистон кубоги соҳиби
19:16 / 2022-05-01

Тошкент вилоятининг Келес шаҳарчасида эркин кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилинишича, мусобақада барча вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан 2002-2005 йилларда туғилган жами 300 нафарга яқин курашчи 10 та вазн тоифасида медаллар учун гиламга чиқди.

Икки кунлик беллашувлар якунида Навоий вилояти курашчилари 2 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

ЎзА