English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер савдоси билан шуғулланган фирибгарнинг сири фош бўлди
09:37 / 2022-07-22

Бухорода ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Бухорода ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Маълум бўлишича, фуқаро Р.Н. давлат захирасидаги 2 сотих ер майдонига тегишли ҳужжатларни номаълум шахслар орқали қалбакилаштириш йўли билан турмуш ўртоғининг номига расмийлаштиради. Натижада ушбу ер майдонини ўзаро оғзаки келишувга кўра фуқаро Ж.нинг номига ишончнома бериш орқали 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА