English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг сара буктрейлер ғолиб бўлди
13:06 / 2023-02-08

Навоий вилоятида буюк шоир, мутафаккир, давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишланган “Навоий ижодини англаб” мавзусида буктрейлер танлови ўтказилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими, “Алишер Навоий нодир меросини тарғибот маркази” жамоат бирлашмаси, вилоят Ёзувчилар уюшмаси ва Абдулла Қодирий номидаги Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ўтказилган танловга 21 та энг яхши буктрейлерлар тақдим этилди.

– Буктрейлер  китоб ҳақида видеоролик орқали қисқача маълумот беришдир, – дейди вилоят Ахборот кутубхона маркази раҳбари Рамазон Ражабов. – Буктрейлерлар 1 дақиқадан 3 дақиқагача бўлиб, асардаги энг кульминацион, яъни китобхонда қизиқиш уйғотувчи саҳналарни ўзида жамлаган ҳолда тайёрланади. Видеороликни кўрган киши китобни ўқишни ҳохлайди. Бу усул китобхонларни мутолаага жалб қилишнинг янги усулларидан биридир. 

 Танловга тақдим этилган буктрейлерлар ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилди. Видеороликлар мазмуни, жозибадорлиги ва дизайни, тил ифодасига қараб баҳоланди. Якуний хулосаларга кўра, Кармана тумани 4-мактаб ўқувчиси Зарнигор Санаева танлов ғолиби, деб топилди.  

Тадбирда ёшлар томонидан Навоий ғазаллари ижро этилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан “Диплом” ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

А.Бўриев, ЎзА