English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эндиликда шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни электрон харид қилиш мумкин
15:10 / 2023-01-31

Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича,

UzBus мобил илова орқали фойдаланувчилар "Тошкент" автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин.  

Унга кўра, йўловчилар мобил илова ёрдамида "Тошкент" автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги қатновлар жадвали билан реал вақт режимида танишиш имкониятига эга.  

UzBus мобил иловаси орқали ҳозирда Бухоро – Тошкент йўналишидаги автобус қатновларига ҳам чипталарни электрон шаклда сотиб олиш мумкин.  

Босқичма-босқич барча вилоятлардан Тошкент шаҳрига бажарилувчи қатновларга чипталарни ушбу мобил илова ёрдамида электрон харид қилиш имконияти яратилади.  

 

ЎзА