Электромобиллар: қувватлантириш станциялари 2024 йил якунигача 2500 та ўрнатилади (+видео)
Электромобиллар энг оммалашган давлатлар қаторида Норвегия етакчилик қилади ва ўтган йили мамлакатда сотилган автоуловларнинг 86,2 фоизини электромобиллар ташкил қилган. Бу кўрсаткич Швецияда 45 фоиз, Нидерландияда эса 29,8 фоизга етган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги тўрт йилда хорижий давлатлардан 992 та электромобиль импорт қилинган, жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 314 та электромобиль олиб кирилган. Мутахассислар фикрича, электромобилларнинг двигатели атроф-муҳитга зарарли газларни чиқармайди ва электр энергиясидан қувват олиши орқали ёқилғи сарфини 33 баробар камайтиради. ЎзА мухбири бу борада мутахассислардан батафсил маълумот олди.
<iframe width="1519" height="585" src="https://www.youtube.com/embed/z_U1bD2aLtg" title="Электромобиллар: қувватлантириш станциялари 2024 йил якунигача 2500 та ўрнатилади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Моҳичеҳра Эшмирзаева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА