English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
08:50 / 2020-04-01

Айни пайтда корхонамизда иш жараёни одатдагидек давом этмоқда.

АҲОЛИНИНГ ЁҒ-МОЙ МАҲСУЛОТЛАРИГА БЎЛГАН ТАЛАБИ ҚОНДИРИЛМОҚДА

Ёғ-мой маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ҳамиша юқори ҳисобланган. Шуни эътиборга олиб, 2019 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида пахта чигитини қайта ишловчи корхона ташкил этилди.

Бу ҳақда “Чимбой мой инвест” МЧЖ масъул ходими Азамат Файзуллаев шундай деди:

– Айни пайтда корхонамизда иш жараёни одатдагидек давом этмоқда. Бу ерда кунига 100-150 тонна чигит қайта ишланади ва 25 тонна сифатли пахта ёғи тайёрланади. Шунингдек, чорва моллари учун шулха ва широт ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси туфайли эълон қилинган карантин даврида халқимиз эҳтиёжи учун зарур пахта ёғини ишлаб чиқаришда давом этмоқдамиз. Бунинг учун 150 ишчи-ходимимизга барча шароит яратилган. Шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга қаратилган амалий ишлар ҳам тизимли равишда йўлга қўйилган. Ушбу қоидага кун давомида амал қилиш назоратга олинган.

Ҳозир Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларидаги деҳқон бозорларига маҳсулотларимизни арзонлаштирилган нархда етказиб беряпмиз. Ушбу саъй-ҳаракатларимиз туфайли карантин пайти бозорларда ёғ-мой маҳсулотлари танқислиги, нархларининг сунъий ошиши бўлмайди.