English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
18:46 / 2020-03-31

КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАР ВА УНГА ТУТАШ ҲУДУДЛАР ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА


КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАР ВА УНГА ТУТАШ ҲУДУДЛАР ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Мамлакатимизда коронавирус бўйича карантин жорий этилиши муносабати билан кўп квартирали уйлар ва унга туташ ҳудудларни дезинфекциялаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Кўп квартирали уйларда дезинфекция тадбирлари ўтказилиши ҳудудий уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари (бўлимлари), хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил қилинган.

Республикамиз бўйича кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари, зинапоялар, лифт ускуналари, ертўлалар ва томлари, шунингдек, болалар майдончалари, бошқа турдаги объектлар (умумий санитар узеллар, тандирхона ва айвонлар)да дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Янги Марғилон шаҳарчасида жойлашган 90 та кўп квартирали уй ва уларга туташ ҳудудларда такрорий дезинфекциялаш ишлари амалга оширилди.

Маълумотларга кўра, Марғилон шаҳрида 291 та кўп квартирали уй мавжуд бўлиб, уларга 36 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати хизмат кўрсатиб келмоқда. Янги Марғилон шаҳарчасидаги жами 90 та кўп квартирали уйда 2 минг 600 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Соҳа мутахассислари томонидан барча ҳудудлар босқичма-босқич дезинфекция қилинмоқда.

Мақсад озодалик, санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда аҳоли саломатлигини сақлашдир. Бу каби саъй-ҳаракатлар турли юқумли касалликлардан ҳимоялайди.