Эҳтиёжманд оилалар доимо эътиборда

Янги йил байрами муносабати билан Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида ҳудуддаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди
Мурод Суюнов тумандаги Авазмалик МФЙда истиқомат қилади. 2022 йил унинг учун кутилмаган янгиликларга бой бўлди. У бир хонали, томи лойсувоқли уйда яшарди. Ҳомий томонидан унга 3 хонали, айвонли уй қуриб берилди. Янги йил байрами арафасида туман ҳокими Самад Ҳасанов бошчилигида мазкур оилага озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Шунингдек, 1-сектор ҳудудидаги кам таъминланган, боласи ногирон бўлган оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.




Ўлмас Баротов, ЎзА.