English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ кубогининг финал босқичи учун қуръа ташланди
22:28 / 2023-08-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионининг маросимлар залида Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг финал босқичи учун қуръа ташланди.

2021 ва 2022 йилларда республика ёшлари ўртасида футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари ўтказилганидан хабарингиз бор.  

Ёшлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлаётган мазкур оммавий спорт тадбирининг нуфузи ва географияси тобора ортмоқда. Шу боис, мусобақани анъанавий тарзда ўтказиб бориш ва келгусида қизлар ўртасида ҳам мини-футболни ривожлантириш каби муҳим вазифалар белгилаб олинган эди.

Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол ҳамда илк маротаба қизлар ўртасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ўтказилмоқда.  

Биринчи босқич – туман ва шаҳарлар кесимидаги баҳслар апрель ва май ойларида ўтказилди.  

[gallery-13191]

Иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида мусобақалар июнь-июль ойларида бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, бу йилги ДХХ кубоги мусобақалари республика бўйича 250 мингдан зиёд ёшни қамраб олди. Иккинчи босқич якуни бўйича 365 нафар иқтидорли ёш аниқланиб, ҳозирда уларни маҳаллий футбол клубларига жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.  

Шунингдек, бу йилги мусобақалар доирасида республика бўйича 98 та футбол майдони ва спорт объекти таъмирланди.

Мусобақанинг республика босқичи  21-25 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида, финал ўйини эса 26 август куни “Жар” стадионида ўтказилиши белгиланган. Унда 42 жамоа ғолиблик учун курашади.

Республика босқичида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоаларнинг маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.  

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланади.  

 Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА