English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат сайланганига бир ҳафта бўлмай, “эл оғзига тушди”
18:46 / 2022-04-15

Кармана туманидаги 19-Нодира сайлов округидан бўшаб қолган депутатлик ўрнига янги сайланган депутат Ю.Муродов сайланганига бир ҳафта бўлмай, “эл оғзига тушди”.

У депутатлик фаолиятини "Янгиариқ" маҳалласидаги 674 метрлик Шойим Нуров кўчасини таъмирлаш мақсадида шағал ётқизиш билан бошлаб, аҳолининг эътиборини тортди.

Депутатнинг бугунги куни эса шу маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ва кексалар ҳолидан хабар олишга бағишланди.

Халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати Ю.Муродов ҳомийлигида 3216 нафар аҳолиси бор Янгиариқ маҳалласида 20 оила учун 7 хил турдаги озиқ -овқат маҳсулотлари ҳар бир хонадон учун алоҳида-алоҳида жамланди.

Бирйўла кексалар ва ногиронлиги бор фуқаролар саломатлигини ҳам жойида текшириб, тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Кармана туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника оилавий шифокори Т.Нарзиев бошчилигида 3 нафар патронаж ҳамширалари ҳам бу хайрли ишга жалб этилди.

ЎзЛиДеП Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилотининг бир гуруҳ ходимлари депутат билан биргаликда узоқ йиллардан буён дардга чалиниб, уйда ётган хасталар ҳузурида бўлишди. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан ҳол-аҳвол сўралди.

“Ўз оёғи билан келган” шифокор кўриги қўл келиб, қон босими кўтарилиб турган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

– Маҳалладаги аҳолининг ижтимоий аҳволини тўлиқ ўрганиб чиқдим. Ётоқдаги қарияларни шифокорга олиб бориш ҳам уларни овора қилиш билан тенг. Шуни ҳисобга олиб, шифокорларнинг ўзларини олиб боришни лозим топдим. 

Навбатдаги режам маҳалламдаги 17 нафар ишсизнинг бандлик билан боғлиқ масаласини ечиш, – дейди Халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати, «Кармана Альфа газ Сервис» МЧЖ раҳбари Ю.Муродов.

Янги депутат элнинг корига ярашда мана шундай давом этса, кўплаб эзгу ишларда ўрнак бўлиши шубҳасиз.

М.Пирнафасова,

ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши жамоатчилик 

билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими мудири