English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматчилари “Брейн рингда”да беллашди
15:27 / 2023-07-22

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали, “Заковат интеллектуал клуби” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида давлат хизматчиларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Брейн ринг” интеллектуал турнири ўтказилди.

Унда вилоятдаги 28 ташкилотдан 200 га яқин давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этди.

– Мантиқий фикрлаш воқеликни акс эттиришнинг юқори босқичи сифатида инсонга мураккаб ва муаммоли вазиятларда оқилона фикр юритиш ҳамда самарали қарор қабул килиш имконини беради, – дейди Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоят филиали инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори Аброр Латипов. – Фикр юритишнинг бу тури шахснинг етуклигини ифодалайди, унинг дунёни кўп қиррали ва чуқур билишида муҳим восита сифатида иштирок этади. Давлат хизматчиларида мантиқий фикр юритиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш орқали уларнинг ақлий салоҳиятини юксалтириш ҳамда фикрлаш қобилиятини мукаммаллаштиришга эришиш мумкин. Давлат хизматчиси ўз фикрини асослай олиши ҳамда унга бошқаларни ишонтира билиши учун унинг нутқ ва тафаккур маданияти ҳам юқори бўлиши талаб этилади.

4 босқичда ўтказилган турнир давомида жамоаларга Амир Темурнинг “Темур тузуклари”, Абу Наср Фаробийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарлари ҳамда жаҳон адабиёти намояндаларидан бири Жеймс Клирнинг “Атом одатлар” китобидан давлат бошқаруви ҳамда сиёсий-ҳуқуқий соҳаларга оид мантиқий саволлар берилди.  

Якуний натижаларга кўра, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси жамоаси биринчи, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг туман бўлимлари ходимларидан иборат жамоа иккинчи ва Автомобиль йўллари бошқармаси жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.  

 

А.Бўриев, ЎзА