English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари кўрсатишнинг намунавий регламенти керакми?
14:00 / 2019-10-31

Эндиликда мазкур лойиҳа билан барча хизматларни жорий этиш учун асос бўлувчи битта намунавий маъмурий регламент бўлади холос.


Жорий йилнинг Давлат дастурида маъмурий тартибларни тизимлаштириш ва соддалаштириш, бунда мавжуд тартиб-таомилларни хатловдан ўтказиб, ягона ҳужжатда жамлаш ҳамда алоҳида қабул қилинган регламент ва қарорларни бекор қилишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Унинг ижросини таъминлаш учун Давлат хизматлари агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қарор билан Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳамда ДХМлар томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари Рўйхати тасдиқланмоқда.

Бугунги кунга қадар Марказларимиз орқали кўрсатилаётган хизматлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5278-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб Маъмурий регламентларни қабул қилиш орқали жорий этиб келинаётган эди.

Эндиликда мазкур лойиҳа билан барча хизматларни жорий этиш учун асос бўлувчи битта намунавий маъмурий регламент бўлади холос.

Намунавий тартиб бўладими, бўлмайдими, бизга нима фарқи бор, дейсизми?

Ҳамма гап шундаки, бугунги кунда, ДХМларда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби 100 дан ортиқ маъмурий регламентлар билан тартибга солинган. Фуқароларимиз ушбу норматив ҳужжатларни тўлиқ тушуниши ва ўрганиши учун вақт талаб этилади. Бундан ташқари, ҳуқуқий тартибга солиш тизими ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиш ва ҳужжатларни таққослаш учун махсус ҳуқуқий кўникмалар керак бўлади.

Намунавий регламент билан эса бу жараёнлар анча осон кечади. Яъни, ушбу ҳужжат давлат хизматларини кўрсатиш учун асосий маълумотлар — унинг тартиби, давлат божи, муддати ҳақидаги маълумотлар энди битта жойда жамланади.

Фуқаролар эса энди турли хил ҳужжатларни ўрганишлари шарт бўлмайди.

Шунингдек, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан энг аввало, ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш, муддатларни оптималлаштириш, ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиш тартиби белгиланади.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан дори воситаларини чакана реализация қилиш учун лицензия бериш ваколати вилоят ҳокимлиги зиммасига юклатилган.

Қарорга кўра дори воситаларини чакана савдо қилиш учун лицензия бериш давлат хизматларини кўрсатишда амалиётда бир қатор муаммолар мавжуд, жумладан:

– мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишга лицензия бериш жараёни тўлиқлигича ишчи орган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси) зиммасига юклатилганлиги сабабли, амалда давлат хизматини кўрсатиш жараёнида маҳаллий ҳокимликларнинг ўрни йўқ;

– амалиётда ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомда белгиланганидек ҳудудий комиссиянинг мажлислари ўтказилмасдан Комиссиянинг барча аъзоларига Ишчи орган ходими томонидан ҳужжатлар уларнинг иш жойларига бир неча маротаба борилиб катта қийинчиликлар билан имзолатилмоқда ва натижада муддат бузилиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш давлат хизмати амалда комиссия томонидан эмас, балки Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси (Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси) томонидан бажарилмоқда.

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасида фаолият кўрсатиши ҳуқуқи учун лицензия беришда ҳам амалиётда худди шу каби ҳолатлар кузатилаётганлиги сабабли мазкур хизматларни кўрсатиш ваколатини вилоят ҳокимликларидан тегишли равишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига бериш лойиҳада акс этган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳа билан Ҳукумат томонидан қабул қилинган 122 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритилмоқда.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни қўйидаги ҳавола орқали билдириш ингиз мумкин: