English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарахтларга зарар етказганлар жаримага тортилди
16:08 / 2023-07-22

Президентимизнинг 2023 йил 31 майдаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси, хусусан, “Дарахтга нафас беринг!” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар доирасида Андижон вилояти прокуратураси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамкорлигида вилоят ҳудудидаги 150 яқин дарахтнинг илдиз тизимлари бетон ва асфальт қопламаларидан тозаланди, шунингдек, дарахтларнинг юқори қисмларига ўрнатилган турли чироқ мосламалари, реклама баннерлари олиб ташланди.

Бугунги кунга келиб табиатни асраб-авайлаш, экологик мусаффоликни таъминлаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муҳим масалалардан бирига айланган. Ана шундан келиб чиқиб, амалга оширилаётган юқоридаги каби ишлар бу борадаги ишларни сифат жиҳатдан янада юқори босқичга кўтармоқда.

“Дарахтга нафас беринг” оммавий тадбирлари давомида 10 ҳолатда  дарахт ва буталарни шикастлантириш ёки қуриб қолиш даражасигача зарар етказиш бўйича қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 17 миллион 100 минг сўм, бундан ташқари табиатган етказилган зарар учун 9 миллион 450 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди.  

“Дарахтга нафас беринг” деб номланган бу каби оммавий тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.

 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),  

ЎзА