English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дания ва Швецияда Исроил элчихоналари яқинида портлаш содир бўлди
21:53 / 2024-10-03

Дания полицияси Исроилнинг Копенгагендаги элчихонаси яқинида юз берган портлаш юзасидан тергов бошлади. Швеция полицияси бир кун аввал Стокгольмдаги Исроил элчихонаси яқинида отишма содир бўлганини маълум қилди. Айни мазмундаги хабар DW нашрида чиққан.

Исроилнинг Даниядаги дипломатик миссияси биноси яқинидаги иккита портлашда ҳеч ким жабрланмагани айтилган. – Элчихона ёпилди, бинога зарар етмади, - дейилган ижтимоий тармоқ хабарида.

Аввалроқ Даниянинг DR телерадиокомпанияси 2 октябрга ўтар кечаси элчихона атрофида икки марта портлаш эшитилгани ҳақида ахборот берган эди. Шу куни Швеция полицияси бир кун аввал Стокгольмдаги Исроил элчихонаси олдида отишма кузатилганини тасдиқлади, деди SVT телеканали мухбири.

– Отишма бўлганини тасдиқловчи хулоса чиқарилди, - деди пойтахт полицияси вакили Ребекка Ландберг. – Кузатув камералари билан яхши ҳимояланган бу ҳудудда кўриб чиқиш мумкин бўлган материаллар мавжуд.

Аввалроқ Швеция ОАВ 1 октябрь оқшомида Страндвеген кўчасида, Исроил элчихонаси яқинида кучли портлаш юз берганини ёзган. Айни пайт “қурол ишлатиб, атрофдагилар учун хавф туғдирувчи оғир жиноят қилганлик” бўйича дастлабки тергов ҳаракати олиб бориляпти.